速報APP / 圖書與參考資源 / ҲАЗРАТИ УМАР ИБН ҲАТТОБ

ҲАЗРАТИ УМАР ИБН ҲАТТОБ

價格:免費

更新日期:2019-05-22

檔案大小:4.3M

目前版本:1.0

版本需求:Android 4.2 以上版本

官方網站:mailto:yakubushahin@gmail.com

Email:https://yoqubsoftprivacypolicy.blogspot.com/p/privacy-policy-info-apps-built-40-app.html

ҲАЗРАТИ УМАР ИБН ҲАТТОБ(圖1)-速報App

Мўминларнинг адолатли амири Умар ибн Ҳаттоб айтадилар:

Мен учун энг севимли киши хатоларимни кўрсатган инсондир.

Мен учун энг афзал инсон адолатга зид иш таклиф қилинганида, манфаатли бўлишига қарамасдан, рад эта олган инсондир.

Китоб муаллифи: Аҳмад Лутфий Қозончи

ҲАЗРАТИ УМАР ИБН ҲАТТОБ(圖2)-速報App

Ушбу асар ўзбек китобхонлари орасида «Саодат асри қиссалари», «Ўгай она», «Кайнона» каби асарлари билан ҳурмат қозонган Аҳмад Лутфий Козончи ҳазратларининг қаламига мансубдир. Унда мусулмонларга энг суюкли инсонлардан бири, адолати ҳануз қалбларда қуёш бўлиб порлаётган мўътабар зот - Умар ибн Хаттобнинг ҳаёти биз билган-билмаган қирралари билан қайноқ, жонли бўёқларда чизилган. Замин узра ҳидоят қуёши балққан, оламлар нурга чўмилган кунлар эркини маърифатга чанқоқ қалбларга узур бағишлайди, деган умиддамиз.

Ушбу рисола буюк ва одил инсон Ҳазрати Умар ҳақида. Куфр ботқоғидан чиқиб, иймоннинг юксак зинапояларига кўтарила олган инсон ҳақида батафсил баён қилишнинг имкони йўқ. У зотнинг ҳаётидан бир неча лавҳаларни келтириш мумкин, холос.

Буюк деб аталганлар аслида жуда кўп. Уларнинг баъзиларини яқиндан таниганингиздан сўнг, бу нисбат ҳаққоний эмаслигини тушунасиз. Улар худди ичига ҳаво тўлдирилган мешга ўхшайди. Негаки, уларнинг номларини сунъий равишда кўтарадиган одамлар бор, улар ўзлари ихлос қўйган одамни кўкларга кўтаришдан лаззат оладилар, виждонга қарши борадилар, ўзларини тиймайдилар. Бундай одамларга яқинлашиб, маълум бўлмаган жиҳатларини билишга ҳаракат қилсангиз, улар ўз қобиқларини ёпиб оладилар, елканлари сувга қулаган кема янглиғ ёлғонларини яширишга уринадилар.

Бир инсон шундай деган экан: «Инсоннинг буюклигини хизматкорлари энг кейин тан оладилар. Чунки улар ўз хожаларини бошқалардан кўра яхшироқ биладилар».

ҲАЗРАТИ УМАР ИБН ҲАТТОБ(圖3)-速報App

Яна буюк деб аталадиган бир тоифа инсонлар ҳам борки, сийратларини ўрганганингизда, ҳақиқатда уларнинг шу номга лойиқ эканларига амин бўласиз. Оддий одамлар ўз қусурларини яширишга уринсалар, улар ўз буюкликларининг кўзга ташланмаслиги учун ҳаракат қиладилар.

Бинобарин, уларнинг мақсадлари инсонлар эътиборини қозониш эмас, балки Аллоҳ ризоси учун халққа хизмат қилишдир. Зеро, бундай зотлар ушбу буюкликка халққа хизмати орқали эришганлар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилганлар: «Бир қавмнинг буюги уларга хизматда бўлган кишидир».

Ҳазрати Умар ҳам шундай буюклар сирасидан. Агар у зотнинг атрофдагилари хотираларини қолдирмаганларида, биз бу кишини бу қадар яхши билмаган бўлар эдик.

ҲАЗРАТИ УМАР ИБН ҲАТТОБ(圖4)-速報App

У зот хатоларини айтган инсонни севарди. Ҳатто хизматкорларидан ҳам ўз қусурини эшитишга истиҳола қилмасди.

У киши адолатга қарши иш таклиф ҳилинганда, ўз манфаатидан воз кечиб, «йўқ» дея олган

ва бундан кўнгли таскин олган инсондир.

Исломни қабул қилган илк куниданоқ, адолатсизликка қарши турган, хатолари айтилганда жаҳли чиқмаган, билъакс, ўша хатони тўғрилашни ўзига шараф деб билган буюк инсон шу тамойилга таянди. Ҳар қандай ҳолатда ҳам Умарга адолатга зид келадиган ишни қилдириб бўлмасди.

ҲАЗРАТИ УМАР ИБН ҲАТТОБ(圖5)-速報App

Бу китоб Ҳазрати Умарни тўла тавсифлайди, десак, хато бўлади. У зотни тўла билиш учун бутун умр ҳам кифоя қилмас. Биз ҳам у зотнинг муборак хотирасини ёдга олиб, ўзига хос гулдаста ҳозирладик. Бу гулдастада гуллар билан биргаликда япроқлар ҳам, тиканлар ҳам бор. Лекин буларнинг барчаси ўзига хос уйғунлик касб этади.

Инсон яралгандан бери айбу нуқсонсиз кишининг ўзи бўлмаган. Шу жумладан, Ҳазрати Умар ҳам қамчиликлардан холи эмас эди. Инсон айбсизликка даъво қиладиган бўлса, бу унинг ўта мақтанчоқлиги ва нафсига қуллигидан нишонадир. Ҳазрати Умар эса, асло мақтаниш нималигини билмаган, кибр ва ғурурга берилмаган, биз тасаввур қила олмайдиган даражада нафсини жиловлай олган инсон эди....

Аҳмад Лутфий Қозончи

Keywords: uzbek uzbekcha uzbekiston uzbekistan uz apps kitoblar kitob dastur dasturlar islom islomiy payg'ambar hadis hadislar барнома дастур узбек узбекча узбекистан китоб китоблар ислом пайгамбар пайғамбарлар қиссаси ҳадис хадис

ҲАЗРАТИ УМАР ИБН ҲАТТОБ(圖6)-速報App